Ўзбекистон футболчилари ЖЧ-2026 саралашининг олтинчи турида КХДР устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Ягона гол Аббосбек Файзуллаев томонидан киритилган бўлса, дарвозабон Ўткир Юсупов яна пенальти қайтарди (видео, фото, статистика).
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида КХДРга қарши ўйин ўтказади. Терма жамоа 2015 йилдан буён Шимолий Кореяга ютқазмаган ва бўлажак учрашувда ҳам уч очко олиш ниятида. КХДР бош мураббийи эса жамоасининг Ўзбекистонга қарши «махсус стратегияси» борлигини таъкидлади.
Футбол бўйича Шимолий Корея терма жамоаси бош мураббийи Син Ён-Нам Ўзбекистонга қарши ўйин учун алоҳида стратегияси борлигини таъкидлади. Унинг айтишича, футболчилари ўйинга тўлиқ тайёр. Шунингдек, жамоа ҳужумчиси Хан Кван Сон ҳам Ўзбекистон терма жамоаси чуқур ўрганиб чиқилганини қайд этди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов жамоа Шимолий Корея билан ўйинга 3 очко олиш учун келганини таъкидлади. «Кучли терма жамоа ҳеч қачон икки ўйинда кетма-кет ютқазмайди», — деди у. Мураббий Сречко Катанец ҳам жамоа эртага ижобий натижа учун барча ишни қилишини айтди.
Ўзбекистон футболчилари ЖЧ-2026 саралаши баҳсида Қатарга имкониятни бой берди. Жамоа иккинчи бўлимда Аббосбек Файзуллаевнинг дубли эвазига ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлганди, бироқ қатарликлар ўйиннинг сўнгги сонияларида ғалаба тўпини киритди (видео).
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси Владо Радманович Қатар билан ўйинолди матбуот анжуманида биттагина аниқ зарба, битта дриблинг ёки биргина хато учрашув натижасини ҳал қилиб қўйиши мумкинлигини таъкидлади. «Ютқазмаслик яхши натижа бўлади, деб ҳисоблаш мумкин», — деди у.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти юқори, деди жамоа сардори Элдор Шомуродов. Унга кўра, Қатарга қарши бўлажак ўйинда футболчилар уч очко қўлга киритишга ҳаракат қилади.
Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Отабек Шукуров Эрон ва БААга қарши ўйинлардан сўнг бўлган танқидларга муносабат билдирди. «Биз фақат натижа учун ўйнаймиз, чиройли футбол учун эмас. Чиройли футбол ўйнаганмиз, [ўшанда] мен ўзим икки марта Жаҳон чемпионати йўлланмасини ютқизганман», — деди Шукуров.
Сешанба куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашининг учинчи босқичидан ўрин олган навбатдаги ўйинда БААни кичик ҳисобда мағлуб этди. «Газета.uz» фотомухбирлари Евгений Сорочин ва Мурод Юсуф ўйиннинг эътиборга молик лаҳзаларини суратларга муҳрлади.
Ўзбекистонлик футболчилар ЖЧ-2026 саралашининг учинчи босқичида ўз уйида БААни минимал ҳисобда мағлуб этди. Рақиб иккинчи бўлимни бир киши кам ҳолда ўтказди, ягона гол эса пенальтидан киритилди. Фото, видео.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Эронга қарши ўйин ёмон ўтмаганини таъкидлади. «Умуман олганда, икки очко йўқотдик, лекин бу жуда катастрофа деб айта олмайман. Чунки гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолдик», — деди у.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Қирғизистон устидан ҳақли равишда ғалабага эришилгани, шу билан бирга, футболчиларнинг «айрим хатолари» ҳақида гапирди.
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши иккинчи ўйинида Қирғизистон меҳмони бўлди. Оғир кечган ўйинда ўзбекистонликлар икки бор камбэк амалга оширди ва иродали ғалабага эришди — 2:3 (видео, фото, статистика).
Ўзбекистон футболчилари ЖЧ-2026 саралаши учинчи босқичининг биринчи ўйинида КХДРни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона гол Жалолиддин Машарипов томонидан киритилди, дарвозабон Ўткир Юсупов эса пенальти қайтарди (видео, фото, статистика).
Ўзбекистонлик футболчилар 2026 йилги ЖЧ саралаш босқичининг учинчи босқичида КХДРга қарши ўйинда ўзларининг энг яхши ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади, деди жамоа мураббийи Сречко Катанец. «Хотиржам бўлиб, ўз ишимизни аввалгидек қилишимиз керак, бу босқичда ҳар бир ўйин мураккаб бўлади», — деди у.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ЖЧ-2026 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги КХДР ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун қайдномани эълон қилди. Шимолий кореяликлар билан ўйин 5 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг